1

Солиқдан келган SMS орқали картдан пул ечиб олиняптими?

ЖАМИЯТ 01.04.2023, 23:40
Солиқдан келган SMS орқали картдан пул ечиб олиняптими?

Ижтимоий тармоқларда ер ва мол-мулк солиғи ҳақида юборилган хабарноманинг ҳаволасига босилганда фойдаланувчи банк картасидан пул ечиб олиниши ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси расмий муносабат билдириб, бу маълумотлар асоссиз эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг уяли телефонларига 6079 рақамидан ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган ер ва мол-мулк солиқлари тўғрисидаги маълумотларни SMS кўринишида юбормоқда.

“Ҳавола босилганда солиқ тўловчи банк картасидан пул ечиб олинмайди. "Батафсил" ёзувидаги ҳавола орқали  тўлов хабарномаси юкланади.

"Тўлаш" ёзуви босилганда эса "Soliq" мобил иловаси жойланган платформа (Play Market) очилади. Агар илова фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилган бўлса илованинг “Солиқларни тўлаш” ойнасидан тўловни тез ва осон амалга ошириш мумкин”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1