АсосийJamiyat

Бугун 4 та вилоятда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди

'Бугун 4 та вилоятда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин,  айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23°.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар