АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага...

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан бири ёғган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.

Ёмғир сув тошқинларидан ташқари бошқа оқибатларни ҳам юзага келтирди. Хусусан, Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963- йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми силжиб тушди.

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ҳокимлиги маълуиот тақдим этди. Маълум қилинишича, ҳолат зудлик билан Яккасарой тумани ҳокимлиги, туман ФВБ қутқарувчилари ва Тошкент шаҳар Ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганилди.

Хонадон эгаларига ва уйнинг ички қисмига ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди.

"Бу ҳақида кейинроқ тўлиқроқ маълумот берамиз", дейилади туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида. 

Бошқа янгиликлар