АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда эса кучли бўлади

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда эса кучли бўлади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Буҳоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Пойтахтда кечга тамон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар