АсосийSport

Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадонинг реванш жанги тасдиқланди

'Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадонинг реванш жанги тасдиқланди'ning rasmi

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (11-1, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Габриел Росадога (26-16-1, 15 КО) қарши ўтказади.

Мелиқўзиев ва Росадо ўртасидаги реванш жанги 22 апрель куни Лас Вегасдаги бокс оқшоми кардидан ўрин олади. Бу оқшомнинг асосий жанги эса Жервонта Девис ва Раян Гарция ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев 2021 йил 19 июнида Росадога қарши рингга чиқиб, нокаут билан мағлуб бўлганди. Бу мағлубият унинг профессионал фаолиятида ягона бўлиб турибди. Энди унда бу учун реванш олиш имконияти бор.

    Бошқа янгиликлар