Президент Владимир Зеленский 5 апрель куни расмий ташриф билан Польшага боради. Бу ҳақда Полша президенти идораси хабар берди.
“5 апрель, чоршанба куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Польшага расмий ташрифини кутмоқдамиз. Чоршанба куни тушдан кейин Украина президенти Қироллик қасрида мамлакатимизда яшовчи поляклар ва украиналиклар билан учрашади”, — деди Польша президентининг халқаро алоқалар бўйича идораси раҳбари.
Россиянинг кенг миқёсли босқинининг бошидан бери Зеленский хорижга икки марта иш сафари қилди. 2022 йил 21-22 декабрь кунлари у Вашингтонга ташриф буюрди ва у ерда президент Жо Байден билан учрашди ва Конгрессда нутқ сўзлади.
8 февраль куни эса Зеленский Европага сафарини бошлади. У Буюк Британия, Франция ва Белгияга ташриф буюрди. Иккала сафари давомида Зеленский дастлаб Польшага поездда борди. АҚШ ва Европадан қайтган Украина президенти польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан учрашди.






