АсосийJamiyat

Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

'Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" баҳор-ёз жадвали бўйича Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади. 

Эндиликда Тошкентдан Россия шаҳрига мунтазам қатновлар ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

  • Тошкентдан учиб кетиш – 18:00  
  • Нижний Новгородга етиб келиш – 20:00  
  • Нижний Новгороддан учиб кетиш – 21:30  
  • Тошкентга етиб келиш – эртаси куни соат 03:00

Учиб кетиш ва етиб келиш манзили маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

Бир томонга авиачипта нархи 1 442 630 сўмдан, икки томонга 2 326 734 сўмдан бошланади.

Нархлар 2023 йил 4 апрель ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, “UzAirways” мобил иловаси, "Uzbekistan Airways Sales" орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар