Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими февраль ойида қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Хабарга кўра, собиқ ходим Х.Р. ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келгани аниқланиб, материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган. Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






