Соҳада қўшимча ишчи ресурсларига эҳтиёж 50 минг нафарни ташкил этади.
Республиканинг 16 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати бўйича мутахассислар тайёрлаётган касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар билан ҳамкорликда 2026 йилга қадар 40 минг нафар ўрта-махсус маълумотли мутахассис ва ишчи тайёрланишига эришилади.
Тармоқда камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишда ҳар йили 100 тагача ўрин ажратилмоқда.
Уюшма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “El-Yurt umidi” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “IT Center” Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг малака ошириш маркази, Тошкент шаҳридагиТурин политехника университети ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2019/2020 ўқув йили учун 82 нафар, 2020/2021 ўқув йили учун 48 нафар, 2021/2022 ўқув йили учун 10 нафар, 2022/2023 ўқув йили учун 22 нафар ходимларга жами 162 та тегишли тавсияномалар берилди ҳамда улар олий таълим муассасасларига ўқишга қабул қилинди.






