Қўқон педагогика институтидаги талаба қизларидан бири бугун, 4 апрел куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий телеграм каналининг мулоқот ботига қизлар яшайдиган талабалар турар жойи хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушди.
Вазирлик Ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазият ўрганилди. Ўрганиш натижасида дарҳақиқат қизларнинг хонасига видеокамера ўрнатилгани аниқланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади.