4 апрель куни Нью-Йоркдаги Манҳэттен жиноий суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга қарши 34 та пункт бўйича жиноий айблов эълон қилди.
Қонунга кўра, Трамп суд муҳокамасидан олдин расмиятчилик юзасидан ҳибсга олинди.
Ундан бармоқ излари олиниши ва қўлига кишан урилиши кутилган эди. Аммо бундай бўлмади, деб хабар берди CBS. Муҳокама ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Доналд Трампга қўйилган асосий айблов 2016 йилги президентлик кампанияси учун маблағларни ўзлаштириш билан боғлиқ.
Тергов маълумотларига кўра, у порнографик актриса Сторми Дэниэлсга ишқий муносабатлари ҳақида сукут сақлагани учун кампания фондидан 130 минг доллар тўлаган.
Трамп ва унинг адвокатлари барча айбловларни рад этди.
Шундан сўнг, собиқ президент суд залини тарк этди. Ундан ҳибс олиб ташланди.
Трамп суд муҳокамасида 2 соатга яқин иштирок этди.
Кейинги суд муҳокамаси 4 декабрь кунига белгиланди.






