АсосийJamiyat

Аноним шахслар журналист ва блогерлар орқали прокуратура ходимларини обрўсизлантиришга уринаётгани айтилди

'Аноним шахслар журналист ва блогерлар орқали прокуратура ходимларини обрўсизлантиришга уринаётгани айтилди'ning rasmi

Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилаётгани айтилди. Бу ҳақда моқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Бош прокурорнинг матбуот котиби Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатди.

"Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар