АсосийJinoyat

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлади

'Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлади'ning rasmi

Чироқчи туманида 52 ёшли шахс меҳрибонлик уйидан асраб олинган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Олий суд ҳолат бўйича маълумот бериб, мазкур жиноят иши 7 апрел куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 7 апрель куни бошланади.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

    Бошқа янгиликлар