Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
06.04.2023 08:13
Бугун ҳам республиканинг баъзи ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилади






