АсосийJinoyat

Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани айтилмоқда

'Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани айтилмоқда'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 2022 йил август ойида 11 эркак 2006 йилда туғилган, вояга етмаган қизни зўрлаган бўлиши мумкин. "kun.uz"нинг ёзишича, бу ҳақда блогер Никита Макаренко 1 апрель куни пост қолдирган. 

"Афтидан педофиллар тармоғини фош этиш учун Тошкентдан Хоразмга махсус гуруҳни юбориш керак шекилли. Ўқувчимнинг ёзишича, маҳаллий ИИБ билан алоқадор одамлар жиянини зўрлаган. У ўз исми шарифини ошкор этилишини истамади, аммо телефон рақамларини Тошкентдаги ҳуқуқ-тартибот идораларига етказишга рухсат берди", деб ёзган у.

Шундан сўнг, 4 апрель куни блогер 11 кишидан 3 киши ҳибсга олингани, бунга болалар омбудсмани Алия Юнусова ёрдам бергани ҳақида ёзди. 

"Болалар омбудсмани Алия Юнусовага раҳмат. У ушбу постга жавоб қайтарган ва Хоразм вилоятидаги зўрлаш қурбони бўлган вояга етмаган қизни ҳимоя қилишни истаган ягона шахсдир. Қолганларнинг ҳаммаси жим. У Урганчга жўнаб кетди ва жабрланувчининг холаси айтганидек, бугун зўрлашда иштирок этган 11 кишидан 3 нафари ҳибсга олинди", деб ёзди Макаренко.

Қизнинг холаси бундан хурсанд бўлган ва "Қувончимизнинг чегараси йўқ. 8 ой давомида ҳеч ким бизга эътибор бермаган эди", деган. 

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйининг 15-16-17 ёшли қизларини 10 ой давомида зўрлаб келгани хабар қилинган эди. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар