Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, бугун соат 11:10 да “Тошкент – Ўш” халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.
Соат 12:30да транспорт ҳаракати тикланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган.