Сал аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрланиши бўйича Болалар Омбудсманига мурожаат келиб тушган ва мазкур масала назоратга олинган.
"Куни кеча Болалар Омбудсмани ушбу мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва тегишли маълумотларни олди. Болалар Омбудсмани ўрганиш натижалари бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборган.
Ҳолат якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.
Болалар Омбудсмани яна бир бор болаларга нисбатан қўлланадиган жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак деган позицияда қатъий туришини маълум қилади", - дейилади расмий хабарда.