АсосийЖАМИЯТ

Бош прокуратура Сергелидаги фожиа бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси оммавий ахборот воситаларига Сергели туманида аё...

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси оммавий ахборот воситаларига Сергели туманида аёл ўзи ва болаларини ўлдиргани бўйича тасдиқланмаган маълумотлар, шунингдек, марҳума ва унинг яқинларига оид шахсий ахборотларни эълон қилмаслик бўйича огоҳлантириш билан чиқди. 

Қайд этилишича, Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳозирги кунда содир бўлган воқеа билан боғлиқ  ҳолатлар юзасидан турли ижтимоий тармоқларда суриштирувлар ўтказилиб, вафот этган шахс ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий ҳаёти, шаънига доир маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.  

Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз”, дейилади Бош прокуратура баёнотида. 

Шунингдек, баёнот сўнгида, Бош прокуратура оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тергов тугагунига қадар тармоқларда ушбу фожиага оид маълумотларни тарқатмаслик ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилмасликка чақирган. 

Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.