АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда 18 ёшли келин ўзини ўзи осиб қўйди

2023 йилнинг 3 март куни Ургут тумани "Терсак" маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган А.С....

2023 йилнинг 3 март куни Ургут тумани "Терсак" маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган А.С. шу маҳаллада жойлашган ота-онасининг яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик хонасида номаълум сабабларга кўра ўз жонига қасд қилиб, арқон ёрдамида бўйин соҳасидан осган. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Натижада, қиз воқеа жойида вафот этган.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида шу куни суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасида, С.А.нинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасидаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Шу билан бирга марҳума С.А.нинг турмуш ўртоғи С.С. томонидан ўз уяли телефонида сақланган беҳаё Telegeram-каналига жойлашган марҳума турмуш ўртоғининг фотосуратини тақдим этган.

Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берса-да, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки ахлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмаган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркиби ва жиноий ҳодиса аниқланмаганлиги боис, 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.