АсосийJamiyat

Тошкентнинг тўртта тумани аҳолиси уч кун ичимлик сувисиз қолдирилади

'Тошкентнинг тўртта тумани аҳолиси уч кун ичимлик сувисиз қолдирилади'ning rasmi

Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиши режалаштирилган. Шу сабабли қуйидаги манзилларда 2023 йил 10 апрель соат 9:00 дан 12 апрель соат 9:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ хабар берди.

Сергели тумани:

Жун ариқ, Нўғойқўрғон, Қубайтепа, Юқори Дархон, Қут Барака, Суғдиёна, Қумариқ, Олтин Водий, Учувчилар, Бунёдобод маҳаллаларида;

Янгиҳаёт тумани:

Виқор, Ал-Фарғоний, Чорбоғ, Йўлдош, Янги Чоштепа, Чоштепа, Чортоқ, Иқбол, Файзли, Тошкент маҳаллаларида;

Яккасарой тумани:

Бошлиқ, Қушбеги маҳаллаларида, Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А.Қаххор кўчаларида;

Миробод тумани:

Темирйўлчилар, Заминобод, Биродарлик маҳаллаларида.

    Бошқа янгиликлар