АсосийЖИНОЯТ

Фарғонада ёш йигитларни жинсий алоқага таклиф қилиб, кейин уларни видеога олиб пул олганлар қўлга олинди (видео)

Фарғона вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан 3 нафар йигит ва бир нафар...

Фарғона вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан 3 нафар йигит ва бир нафар қиз ёш йигитларнинг маблағлари ва ёнида бўлган телефонларини товламачилик йўли билан ўзлаштиришга уринганлиги аниқланган.  Бу ҳақда ИИВ матбуот хизматининг маълум қилди.

 Мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 апрель санасида содир бўлган.

Жиноий гуруҳнинг режасига кўра, қиз ўз қармоғига илинтирган йигитларни жинсий алоқа қилиш учун келишилган хонага олиб кирган. Унинг ниқобланган ёнида ўткир тиғли буюмлари билан қуролланган жиноий шериклари эса тўсатдан хонадонга кириб, зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, ушбу шахсларга тегишли бўлган 3 дона телефон ва 700 минг сўм миқдордаги пулларни босқинчилик йўли билан олиб, яланғоч ҳолатда видео тасвирга туширган.

Шундан сўнг улардан 5 млн сўм пул талаб қилиб, акс ҳолда улар бошқариб келган автомашинани бермаслигини айтган. Жабрланувчилар ёнида 5 млн сўм пуллари йўқлигини билдириб, кейин топиб беришга ваъда беришади. Жиноий гуруҳ машинани қайтариб бериб, лекин қолган мол-мулкларини олиб қолган.

4 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ тезкор-қидирув департменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноий гуруҳ ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тартибида эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 09:33

    Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди

    Бруклинда жойлашган Жанубий Бушвик ислоҳот черковида катта ёнғин содир бўлиб, 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

    'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 06:31

    Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

    'Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 05:30

    Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

    20–22 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 03:50

    Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш олиб келган икки нафар шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 18.06.2026 04:24

    'Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 17.06.2026 02:47

    Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

    Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.