АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда 76 ёшли чол "Телеграм"даги товламачилиги учун қўлга тушди

У 38 ёшли аёлни шарманда қилувчи сохта фото ва видео тасвирлар тайёрлаб, уларни тарқатган...

У 38 ёшли аёлни шарманда қилувчи сохта фото ва видео тасвирлар тайёрлаб, уларни тарқатган ва уларни ўчириб ташлаш эвазига катта пул талаб қилган.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли Б.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига таниш бўлган М.Р. уни шарманда қилувчи сохта фото ва видео тасвирлар тайёрлаб, уларни “Телеграм” мессенжеридаги каналларда тарқатганлигини ва уларни ўчириб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.  

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи 38 ёшли М.Р., Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 76 ёшли фуқаро Н.С. билан биргаликда содир этилганлиги аниқланди.

Жиноят содир этган М.Р. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, М.Р. ва Н.С. лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.  

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.