АсосийЖИНОЯТ

Бухорода ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил қилган яна бир шахс фош этилди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ва шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари ҳамкорл...

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ва шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил қилган яна бир шахс фош этилди. Бу ҳақда виляот ИИББ хабар берди.

Бухоро шаҳар “Беруний” кўчасида яшовчи 1972 йилда туғилган Ю.Н. ўзи яшаб келаётган уйнинг ер тўласида “Майнинг” қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланган.

Тадбир давомида, жами 3 дона яроқли ва 1 дона яроқсиз “Майнинг” қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

“Ўзенергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ва Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассисларининг хулосасига кўра, ушбу шахс 2022 йил 28 март кунидан 2023 йил 9 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида умумий қиймати 63.522 кВт соат электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, шаҳар электр тармоқлари корхонасига жами 93 млн. 694,6 минг сўмлик кўп миқдордаги моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185/2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 09:33

    Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди

    Бруклинда жойлашган Жанубий Бушвик ислоҳот черковида катта ёнғин содир бўлиб, 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

    'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 06:31

    Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

    'Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 05:30

    Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

    20–22 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 03:50

    Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш олиб келган икки нафар шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 18.06.2026 04:24

    'Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 17.06.2026 02:47

    Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

    Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.