АсосийЖАМИЯТ

“Наркологияда рўйхатда турган” (видео)

Тошкентда аёл ва унинг саккиз ойлик чақалоғи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. “Замо...

Тошкентда аёл ва унинг саккиз ойлик чақалоғи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. “Замон” дастурида мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилди.  

Маълум қилинишича, аёл қизлик уйида икки нафар фарзанди билан яшаган. Ўша куни аёл дугоналари билан учрашиб, соат 18:00 ларда қайтган.  

Марҳуманинг яқинларидан бирининг сўзларига кўра, газ мўридан кўтарилиб уйга кирган, ухлаб қолган аёл буни билмаган. Синглиси тўнғич ўғлини ёнига олиб кирганида уйғонмаган. Оила аъзолари бошқа хонада бўлгани учун уларга зарар етмаган.  

Тез ёрдам ходимлари етиб борганда марҳуманинг жони узилганига тахминан уч соат бўлган.  

"Бу ерга 21:30 да етиб келдик. Уйнинг подвалига тушсак, она-бола жонсиз ётган ҳолатига дуч келдик. Тириклик белгилари йўқ. Онада ҳам болада ҳам тириклик белгилари йўқ эди. Аёлнинг яқин кишиси укаси экан. Ундан суриштирганимизда опаси беш йилдан буён наркологияда рўйхатда турар экан. Биз кирганимизда эшиклар очиқ эди. Ис газини сезмадик. Бунақа ҳолатда оғиз атрофидан кўпиклар келиб туриши мумкин. Лекин биз ундай ҳолатларни сезмадик”, — дейди ходим.

Шаҳар ФВБ ҳозирда ҳолат юзасидан маълумот бера олмаслиги, ҳолатга овқатдан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкинлиги айтиб ўтилди. Шу мазмундаги мурожаат санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман бўлимларига келиб тушмаган. Бу каби тахминлар ҳеч қандай асосга эга эмас.  

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.