Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган бинолардан бирида ёнғин бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 8-апрел куни соат 16:41 да Сергели тумани “Эски Бобур” МФЙ Янги Сергели кўчасида қурилаётган янги 10 қаватли уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:46 да етиб борган.
Маълум бўлишича бинонинг 1 қаватида бочка ичида битум (сақич) маҳсулотини эритиш ишлари амалга оширилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.






