АсосийЖАМИЯТ

⚡️ 13-14 апрель кунлари Ўзбекистонда жазирама иссиқ бўлади

13 апрель куни шимол, жануб вилоятлари билан бир қаторда Бухоро ва Навоий вилоятларида кун...

13 апрель куни шимол, жануб вилоятлари билан бир қаторда Бухоро ва Навоий вилоятларида кундуз куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади. 14 aпрель куни водий ва Тошкент вилоятларида ҳам ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилмоқда. Ҳудудлар кесимида об-ҳаво қуйидагича:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 12-13 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 7-12°, кундузи 25-30°, 13 апрелда кечаси 9-14°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 20-25°бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 28-33°, 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 32-37°бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 13 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 27-32°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 30-35°, баъзи жойларда 37°гача бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 28-33°, 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 6-11°, кундузи 22-27°, 13 апрелда кечаси 8-13°, кундузи 25-30°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 32-37° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12 апрелда 12-17°, 13-14 апрелда 20-25° гача кўтарилади.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар