Ижтимоий тармоқларда йўловчи поездларининг чипталари чайқовчилар қўлига чиқиб кетгани боис кассалардан топиб бўлмаётгани айтилмоқда.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ушбу мурожаатларга расмий муносабат берилдирди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда анъанавий тарзда нишонланадиган байрамлар, қишки таътил, қолаверса сайёҳлик мавсуми мобайнида темирйўл транспортига бўлган талабни ортишига сабаб бўлмоқда.
Темир йўл транспорти хавфсиз ва ишончлилиги боис, йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис, байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.
Ушбу муаммони бартараф этиш учун "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар, қўшимча вагонлар ҳам қўйиб келинмоқда.
Копания муносабатига кўра, бугунги кунда поезд чипталарини чайқовчилар умуман олиб сота олмайди. Чунки чипталар йўловчига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ёзиб берилади ва темир йўл вокзалларига киришда йўловчиларнинг чипталари замонавий ускуналар билан текширилади.
"Ҳозирда ҳар куни юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларига эса 30 га яқин йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилган. Темир йўл транспорти орқали бир суткада 25 000 дан зиёд йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилмоқда.
Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайликлар яратиш мақсадида чипталарнинг электрон тарзда сотуви йўлга қўйилди.
Чипталарни 𝘂𝘇𝗿𝗮𝗶𝗹𝘄𝗮𝘆𝘁𝗶𝗰𝗸𝗲𝘁𝘀 иловаси ҳамда 𝗰𝗵𝗶𝗽𝘁𝗮.𝗿𝗮𝗶𝗹𝘄𝗮𝘆.𝘂𝘇 сайти орқали 45 кун олдиндан йўловчилллллар харид қилиб олишлари мумкин", - дейилади муносабатда.