АсосийJamiyat

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди

'Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев шаҳар кенгашининг қарори билан ўтган ҳафта лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.

 Айни вақтда унинг ўрнига вазифасини бажарувчи қўйилган. Бу ҳақдаги маълумотни Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлади, деб ёзилади хабарда.

Сайт манбасига кўра, собиқ ҳоким айни дамда терговга жалб этилган бўлиши мумкин. Бунга сабаб унинг уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаб келган даври билан боғлиқ экани айтилмоқда. Бош прокуратура бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Маълумот учун: Салиев Музаффар 2017 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланган. 2021 йил 5 январь кунги Президент фармони билан Уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилинган.

2021 йил 15 январда эса Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаган.

 

    Бошқа янгиликлар