Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди.
Унга асосан 11 апрель куни М.Ахмедова Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатовнинг қабулига таклиф қилинган. Унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланди.
Қабул давомида Малика Аҳмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилди.
Маълумот тариқасида: 8 апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.