АсосийJamiyat

Чироқчи туманидаги қишлоққа келиб қолган айиқни ўлдирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Чироқчи туманидаги қишлоққа келиб қолган айиқни ўлдирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқда пайдо бўлган ёввойи айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тяньшань қўнғир айиғи отиб ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар