АсосийJamiyat

Бугун ва эртага Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

'Бугун ва эртага Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади'ning rasmi

"Ҳудудгаз Пойтахт"нинг берган хабарина кўра, Сергели тумани “Жалойир” МФЙ, Файз кўчасидан ўтган ер усти д-57ммли ўрта босим газ қувурини ҳамда “Хонобод” МФЙ, Хонобод кўчаси 12-уй олдидан ўтган газ қувури тартибга келтирилади.

Шу туфайли 12 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:

“Жалойир” МФЙ, Файз кўчасида жойлашган 48 та уй хўжаликларида ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчиларида;

“Хонобод” МФЙ, Хонобод кўчасида жойлашган жами 126 та уй хўжаликларида ва 1 та улгуржи истеъмолчиларида.

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Ерости газ қувурлари” хизмати Юнусобод туман Азимтепа кўчасидаги ЧЛ “Ф.М.Мавлянов” объектида жойлашган ўрта босимли д-76 мм бўлган ерусти газ тақсимлаш пунктини хавфсиз жойга кўчиради.

Шу туфайли 13 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Азимтепа кўчасида жойлашган 50 та уй хўжаликларига газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

    Бошқа янгиликлар