Косон тумани "Тинчлик" МФЙда яшовчи фуқаро 18 ёшида туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
2005 йилда туғилган Косонлик Элдор Ўроқовнинг билдиришича, у эътиборсизлик туфайли 18 ёшга киргунга қадар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ололмаган.
“Ота-онам шаръий никоҳда яшашган менга гувоҳнома олишда эътиборсизлик қилишгани сабаб мактабда ҳам муаммоларга дуч келганман. Орадан йиллар ўтди, улғайдим. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномам бўлмагани учун фуқаролиги йўқ одамлар қаторида эдим. Бу йил Олий таълимга топширмоқчиман ҳарбий бўлиш ниятидаман! Косон туман ФҲДЙ бўлимига мурожаат қилганимда улар менга туғилганлик гувоҳномамни олишда амалий ёрдам беришди ”, — дейди фуқаро Элдор Ўроқов.






