Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент топшириғига асосан лавозимидан озод этилгани хабар қилинди.
Маълум бўлишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга барча вилоят раҳбарлари президент топшириғига биноан чақиртирилган, вилоят ҳокими гувоҳномаси олинган. Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.
Маълумот учун, Дилшодбек Каримов Андижон вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан 2022 йил 1 август куни ўтказилган ҳокимлик соатида биринчи ўринбосар деб таништирилган эди.