АсосийJamiyat

Тошкентда бугун атмосфера босими сезиларли даражада пасайиб кетди

'Тошкентда бугун атмосфера босими сезиларли даражада пасайиб кетди'ning rasmi

Пойтахт Тошкентда атмосфера босими қарийиб 1000 гПа га пасайиб кетди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.



"Термогигрометрик коэффицент нуқтаи назардан, юқоридаги муддат оралиғида инсон танаси мавсум учун биринчи "дискомфорт" иссиқлик ҳиссиёт шароитини қабул қилди" дейилади хабарда.
Шунингдек, маълум қилинишича, соат 14.00 ва 17.00 муддатида пойтахт аҳолиси танаси ҳаттоки "иссиқ" биоиқлимий шароитни ҳис қилган.

"Ҳавода сув буғи парциал босими 8-12 гПа оралиғида ўзгарди, бу инсон терисида "димиқиш" ҳолатлари кузатилишига (18 гПа дан юқориласа бу ҳодиса рўй беради) олиб келмайди, аммо атмосфера босимининг пасайиши ва мавсум учун биринчи "дискомфорт" ва "иссиқ" биоқлимий шароити кишиларда халоватсизликни келтириб чиқарди" деб ёзилади. 

 

    Бошқа янгиликлар