Фарғонада аёлни фохишалик учун сотмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, вилоят ИИБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида ижарада яшаб келаётган Г.Ж (аёл) ўзининг жиноий шериклари, М.А ҳамда М.Ш.(аёл)лар билан бирга, Н.К.(аёл)нинг фуқаролик паспорти ва бошқа буюмларини олиб қўйган ҳолда, икки нафар эркакка ушбу аёлни икки кун муддатга олиб кетиб, кўнгилхушлик қилишлари учун, 200 АҚШ долларига сотиб, пулларни олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми "е" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.






