АсосийJamiyat

Фарғонада 3,5 миллиард сўмлик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ “беллашди”

'Фарғонада 3,5 миллиард сўмлик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ “беллашди”'ning rasmi

Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфалт сотиб олиш мақсадида 2023 йил 10 апрел куни ўтказилган 3 млрд 494 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Дурдона Очидова хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 23-моддаси ( Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) ва 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) талабларига амал қилинмаган.

Яъни, давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи 2 та МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши эканлиги яққол кўриниб турган бўлса-да, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида Агентлик томонидан 2023 йил 10 апрел куни буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилди.

Агентликнинг тақдимномасига биноан Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йил 11 апрел куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар