АсосийJamiyat

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

'Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди'ning rasmi

15 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Тошкент вақти билан 14:49 да (15.04.2023 йил, Гринвич бўйича 09:49 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,87 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 км жануби-шарқда. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод шаҳрида 3 балл, 8 км.
  • Қўрғонтепа туманида 2−3 балл, 16 км.

    Бошқа янгиликлар