Маҳаллий матбуотда чоп этилган хабарга кўра, Мозамбик Соғлиқни сақлаш вазирлиги вабо эпидемияси туфайли ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йил октябрь ойидан бери давом этаётган эпидемияда вафот этганлар сони 121 нафарга етди.
Охирги 24 соат ичида 237 кишида вабо аниқланган, касалланганлар сони 26 минг 60 нафарга етган.
Замбезия, Ниасса, Тете, Маника ва Софала энг кўп касалланган ҳудудлар сифатида қайд этилган.
Вабо эпидемияси билан курашаётган Мозамбик ўтган ой 1,7 миллион доза вакцина олди.
15.04.2023 15:06
Мозамбикда 121 киши вабодан вафот этди






