Кеча Туркияда "TÜBITAK UZAY" томонидан ишлаб чиқилган биринчи IMECE кузатув сунъий йўлдоши фазога учирилди.
Учириш жараёни Туркия илмий-технологик тадқиқотлар кенгашининг (TÜBITAK) Анқарадаги ердан кузатув станциясида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, IMECE сунъий йўлдоши 14 апрель куни фазога учирилиши керак эди, бироқ об-ҳаво шароити туфайли учириш кечиктирилди.






