АсосийJamiyat

19 апрель куни Тошкент метросининг битта бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

'19 апрель куни Тошкент метросининг битта бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади'ning rasmi

Тошкент метрополитенинг маълум қилинишича,  метро ерусти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.

Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель санасида ерусти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Шу кунда поездлар ҳаракати "Дўстлик-2"—"6-бекат" оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

 

    Бошқа янгиликлар