Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, Фарғна водийси вилоятларида ва кечга томон Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15°, шимолда 7-12° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
17.04.2023 08:05
Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача пасаяди






