АсосийJamiyat

Тошкентнинг қатор ҳудудларида совуқ ва иссиқ сув икки кунга ўчирилди (рўйхат)

'Тошкентнинг қатор ҳудудларида  совуқ ва иссиқ сув икки кунга ўчирилди (рўйхат)'ning rasmi

Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёни сабаб айрим манзиллар 10–12 апрель кунлари сувсиз қолиши тўғрисида хабар берилганди. “Тошкент шаҳар сув таъминоти”нинг маълум қилишича, техник сабабларга кўра мазкур режалаштирилган ишлар 17–19 апрель кунларига қолдирилган. Шу муносабат билан пойтахтнинг тўрт туманида ичимлик суви икки кунга ўчирилиши эълон қилинди.

Қайд этилишича, қуйидаги туманларда 17 апрелдан ичимлик суви ўчирилади:

Сергели тумани

- “Жун”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Юқори Дархон”, “Қут-барака”, “Суғдиёна”, “Қумариқ”, “Олтин водий”, “Учувчилар”, “Бунёдобод” маҳаллаларида.

Янгиҳаёт тумани

- “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Чорбоғ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Чортоқ”, “Иқбол”, “Файзли”, “Тошкент” маҳаллаларида.

Яккасарой тумани

- “Бошлиқ”, “Қушбеги” маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод тумани

- “Темирйўлчилар”, “Заминобод”, “Биродарлик” маҳаллаларида.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Шунингдек, маълум қилинишича, таъмирлаш ва у билан боғлиқ совуқ сув таъминотидаги ўчириш ишлари туфайли “Тошкент иссиқлик электр маркази” ҳам ускуналарининг ишлашини 2 кунга тўхтатяпти. Иссиқ сув таъминоти тўхтатиладиган манзиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар