АсосийDunyo

Қозоғистондаги уйда кучли портлаш содир бўлди, қурбонлар бор (видео)

'Қозоғистондаги уйда кучли портлаш содир бўлди, қурбонлар бор (видео)'ning rasmi

Қозоғистоннинг Жанаўзенида газ портлади. Бу ҳақда "Спутник Қозоғистон" хабар бермоқда. 

Ҳокимлик фавқулодда ҳолат тафсилотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 17 апрель куни эрталаб содир бўлган. Газ баллони портлаши натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Воқеа жойи вайроналардан тозаланмоқда, 300 га яқин киши ишламоқда. Булар 56 нафар қутқарувчи, 13 нафар ҳокимлик ходими, 150 нафар ички ишлар ходими ва 60 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларидир. Қутқарувчилар вайроналарни демонтаж қилишда давом этмоқда. 

Жанаўзендаги портлашда ҳозирга қадар эълон қилинган хабарларга кўра, 4 инсон ҳалок бўлган, жумладан 29 ёшли эркак, икки нафар аёл ва 3 ёшли қиз ҳалок бўлган. Яна 3 нафар одам "реанимация"да, яна 3 нафари эса травматология бўлимида.

Идоралараро комиссия тузилиб, жиноий иш қўзғатилган. Уйидан айрилганлар янги квартираларга эга бўлади. Улар "КазМунайГаз" томонидан ажратилади, деб хабар қилди миллий компания матбуот хизмати.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар