Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, эркак 2022 йил февраль ойида аёлнинг хонадонига дори олиб борганида танишиб қолган ва у билан яқин алоқада бўлиб келган. 2022 йил август ойида уларнинг ораларига совуқчилик тушади. Натижада алоқалар узилиб, учрашувлар тўхтаган. 2022 йил декабрь ойига келиб аёл эркакка тез-тез қўнғироқ қилиб, у билан алоқада бўлган даврларидаги видео ва суратлари борлигини айтиб, ушбу видеоларни, шунингдек ораларида бўлган ёзишмаларни эркакнинг хотинига кўрсатиш билан қўрқитган. Жорий йил март ойида эса айтилган пулларни бермаса, барчасини унинг рафиқасига кўрсатиш ва оиласини бузиб юбориш билан таҳдид қилиб, 15 минг АҚШ доллари пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 11 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ тезкор гуруҳи томонидан аризачидан 6 минг АҚШ доллари олаётган аёл қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.05.2023, 09:55
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...29.04.2023, 11:56
Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...26.04.2023, 10:39
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси...11.04.2023, 13:31
11 апрель куни эрталаб Россиянинг Камчатка шаҳрида Шивелуч вулқонининг кучли отилишидан сўнг дарҳол кул ёғиши бошланди.Гигант бир йил давомида "ушбу тадбирга тайёрланди", "заряд тўплади". Душанбадан...