АсосийJamiyat

Ҳарбий прокуратура пора билан қўлга тушган Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бўйича баёнот берди

'Ҳарбий прокуратура пора билан қўлга тушган Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бўйича баёнот берди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Х.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент ҳарбий прокуратурасининг баёнот беришича, ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан  дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Тергов жараёни Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

    Бошқа янгиликлар