Белгиланмаган жойга тамаки қолдиғини ташлаган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Машинасида белгиланмаган жойга тамаки қолдиғини ташлаб кетган ҳайдовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Э.Д. эканлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 91-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Белгиланмаган жойга тамаки қолдиғини ташлаганлар маъмурий жавобгарликка тортилишини унутманг!






