АсосийJamiyat

Наманган давлат университетида “Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида танлов ўтказилгани рад этилди

'Наманган давлат университетида “Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида танлов ўтказилгани рад этилди'ning rasmi

Наманган давлат университетида "Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори" номли иншолар танлови ўтказилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Университет ушбу ҳолатни рад этди

Маълум қилинишича, Наманган давлат университетида 2022 йилнинг 16 ноябр куни "Конституция — фаровон ҳаётимиз пойдевори" ҳамда "Коррупция — тараққиёт кушандаси" мавзусида энг яхши иншолар танлови ўтказилган. Танлов ғолиблари муносиб равишда пул мукофотлари билан тақдирланган, аммо ҳеч бир иштирокчи учун диплом ёки сертификат тайёрлаб берилмаган.

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган ‘диплом’ университет бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган ‘Ўтмишга назар’ шиори остидаги Абдулла Қодирийнинг ‘Ўткан кунлар’ асари юзасидан ўтказилган савол-жавоблар беллашувидаги фаол иштирокчилар учун берилган. Аммо ушбу намуна коррупция ёки конституция билан бўғлиқ танловлар учун берилмаган", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар