АсосийJamiyat

Тошкентда мактаб имтиҳони учун ўқувчиларга егулик олиб келиш буюрилгани айтилмоқда

'Тошкентда мактаб имтиҳони учун ўқувчиларга егулик олиб келиш буюрилгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 308-сонли умумтаълим мактабида имтиҳон жараёнларига нон,  норин ва шунга ўхшаш егуликлар синф раҳбарлари томонидан ўқувчиларга қоғозга ёзиб берилгани бўйича хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борган ва якунда юқоридаги хабар ўз исботини топмаган.

“Мактаб педагоглари ва ота-оналар  билан суҳбат ўтказилди. Унда ижтимоий тармоқда тарқатилган асоссиз ва ёлғон хабар педагоглар шаънига ҳурматсизликдан бошқа нарса эмаслиги таъкидлаб ўтилди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар