АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 9 қаватли уй сифатсиз қурилаётгани айтилди(видео)

'Тошкент вилоятида 9 қаватли уй сифатсиз қурилаётгани айтилди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг ҳолати тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Лавҳада янги қурилаётган уйнинг арматуралари сифатсиз экани, ётқизилган бетон эса кўчиб кетаётгани ҳақида айтилган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди
 

Маълум қилинишича, ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

“Дастлабки маълумотларга кўра объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган ҳамда тегишли органларга тақдим этиш учун зарур ҳужжатлар тўпланмоқда. Янада тўлиқ тафсилотлар ҳақида тез орада маълумот берамиз”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар