Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлигида ишловчи ходим тўрт жойидан пичоқлаб кетилгани ва шундан сўнг операция қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, 15 апрель куни Хонобод шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича 1 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Хозирда шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






